13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Транспорт
30 Ноя  2019 452

Метро қурилаётганлиги сабаб бир қатор автобуслар йўналиши вақтинча ўзгарди

Айни кунда шаҳримизнинг Сергели ва Қўйлиқ мавзеларига метронинг ерусти  йўналишини чўзиш мақсадида давом этаётган қурилиш ишлари йўлларда йўловчи ва бошқа транспорт воситлари ҳаракатида бироз ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Қурилиш майдонлари яқинидаги катта йўлларда ҳаракатнинг чекланиши автобуслар йўналишини ўзгартирилишига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, метрополитеннинг Қўйлиқ йўналишида ТҲАЙдан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланишда  ерости ўтиш йўлагининг барпо этилиши муносабати билан ушбу ҳудуддан ўтувчи 15,81,93,45-йўналишларнинг ҳаракат чизмаси қурилиш ишлари якунлангунга қадар ўзгартирилди, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

15,81,93- йўналиш автобуслари тўғри йўналишдаги ҳаракатини ТҲАЙдан Бектемир йўли ва Ҳ.Бойқаро кўчалари кесишмаси ва кўприк орқали Фарғона йўли кўчасига тушиб йўналишини давом эттиради.

45-йўналиш автобуслари ҳам Қўйлиқдан қайтишда ТҲАЙдан Бектемир йўли ва Ҳ.Бойқаро кўчалари кесишмаси ва кўприк орқали Фарғона йўли кўчасига тушиб йўналишини давом эттиради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech