16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

IT-хабарлар
28 Авг  2019 2165

Мессенжер криптовалютага ўтади

Telegram ўз криптовалютасини ишга тушириш ниятини маълум қилди.

«New York Times» нашри улкан ижтимоий тармоқ келгуси икки ой ичида Gram валютасининг биринчи партияларини юборишни режалаштираётгани ёритилган материални эълон қилди. Шунингдек, Telegram бутун дунё бўйлаб 300 миллион фойдаланувчиси учун рақамли ҳамёнларни яратишни режалаштирган.

Ўз шахсий Libra токенини ишлаб чиқиши ҳақида маълум қилган Facebook каби, Telegram ҳам янги онлайн-валютани ва дунёнинг исталган нуқтасига пул ўтказиш усулини эълон қилди. 

Биринчи токен тайёр бўлгунга қадар рақамли пул борасидаги режалари ҳақида очиқ гапирган Facebookдан фарқли ўлароқ, Telegram махфийлик сиёсатига амал қилади, бу эса қатор саволларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Мувофиқлаштирувчи органлар эса Gram и Libra нинг жиноий мақсадларда ишлатилиши мумкинлигидан кўпроқ ташвишланмоқда.

АҚШ ҳукумати қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонуннинг бузилишини рўкач қилиб, майда криптовалюта лойиҳаларини ёпиш бўйича чоралар кўрган.

Киберхавфсизлик соҳаси тадқиқотчилари ҳам бундай валюта борасида ташвишда эканини билдирдилар, чунки ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, Telegram валютанинг ҳаракатини назорат қилмайди, бу эса ўз навбатида ҳукумат регуляторларини четлаб ўтишга имкон беради. Бироқ бу лойиҳага шубҳа билдирилаётганига қарамай, баъзи Америка венчур компаниялари ва Россия инвесторлари лойиҳани ривожлантириш учун салкам 1,7 миллиард доллар ҳисса қўшишган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech