16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Спорт
27 Сен  2019 555

Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари учун ринга чиқади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев ноябрь ойида ўзининг профессионал боксдаги учинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев 26 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Жанг WBA минтақавий чемпионлик камари учун ўтказилади ва 10 раунддан иборат бўлади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Тез орада бу борада ҳам маълумотлар тақдим этилади.

Айни вақтда Мелиқўзиев жангдан сўнгги таътил ўташ учун Ўзбекистонда бўлиб турибди. Октябрь бошида у АҚШга жўнаб кетади ва жангга тайёргарликни Калифорнияда давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев сўнгги марта 30 август куни Пасаденада бўлиб ўтган бокс кечасида мексикалик Рикардо Луна Флоресга қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech