25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Мамлакатимизда
2 Фев  2019 1559

Матбуот ва ахборот агентлиги Президент Администрацияси таркибидаги тузилмага айлантирилди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 1 февралдан бошлаб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига айлантирилиб, энди Президент Администрация таркибидаги тузилма бўлмоқда, унинг директори лавозими эса давлат раҳбари маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарлигига тенглаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга кўра ЎзМАА энди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги деб аталади.

Идора Вазирлар Маҳкамаси юрисдикцияси остидан чиқарилиб, давлатнинг ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш соҳасидаги ваколатли органга айлантирилмоқда.

Янги агентликнинг асосий вазифалари сифатида оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, вазирликлар матбуот хизматлари ишини яхшилаш, давлат органлари очиқлигини таъминлаш белгиланмоқда.

Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Агентликнинг ахборот соҳасидаги топшириқларини бажаришга мажбур.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech