27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Хавфсизлик
14 Мар  2019 817

Машинада “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда хорижий русумли автомобиль ҳайдовчиси машина эшигини очиб, машинадан белигача ташқарига чиқиб автомобилни бошқаргани акс этган видео тарқалган эди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, бундай “кўнгилхушлик” қилган ҳайдовчи – 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. эканлиги аниқланган. У 12-дан 13-мартга ўтар кечаси тахминан соат 2.50 да Шаҳрисабз кўчасида “KIA Optima” русумли атвомобилда суратдаги каби ҳаракатланган. Йигит Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1285-моддаси (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларига халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech