11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,5 °C

Мамлакатимизда
12 Ноя  2019 700

Марказий банк ходимлари тадбиркорлар фаолиятини текширишга жалб этилмайди

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонун билан Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар мустаҳкамлаб қўйилди.

Қонунга Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди. Яъни, Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:

- ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;

- банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;

- ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.

Қонунга мувофиқ, эндиликда Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг ва Қонунда белгиланган бошқа субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.

Мустақил аъзолар Марказий банк раисининг тақдимномасига кўра Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech