24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Мамлакатимизда
22 Апр  2019 1173

Мактаб ўқувчилари ва меҳрибонлик уйларига 12 мингга яқин китоб тақдим этилди

Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган китоб улашиш хайрли тадбирида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Куни кеча ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида Республикамиз бўйлаб мактаб ўқувчилари ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига 12 мингга яқин ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, бадиий ва илмий, ҳуқуқий адабиётлар, хорижий тилларни ўрганиш учун қўлланмалар, луғатлар, шеърий тўпламлар, халқ оғзаки ижодиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмаси тақдим этилди, деб хабар Миллий гвардия матбуот хизмати.

– Барчамизга маълумки, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”. Шу сабабдан ҳам бу каби тадбирлар ёшларнинг илмли, маънавияти юксак, бой тафаккурга эга етук мутахассис бўлиб етишишларида беқиёс аҳамиятга эга, – дейди Яккасарой тумани 172-мактаб директори Зебохон Зиямухамедова. – Албатта, ёшларга айнан улар ҳавас қилган инсонлар совға қилган китобларнинг ўрни бўлакча. Шуни ишонч билан айтаманки, Ватанимиз ҳимоячилари қўлидан қабул қилинган бу каби бебаҳо совғалар фарзандларимизнинг камол топишида ўз ҳиссасини қўшади.

Айтиш мумкинки, ушбу эзгу ташаббус болаларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқи, меҳрини янада ошириш билан бирга ёш китобхонлар сафининг кенгайишига ва навқирон авлоднинг маънавий дунёқараши янада юксалишига хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech