24 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2019 423

Мажбурий ижро фаолиятидан аҳоли розими?

МИБ фаолиятидан фуқаролар кўп шикоят қилишади, бу МИБ ўзини оқладими, нима қилса шикоят камаяди?

 

Ижтимоий тармоқларда айни савол тез-тез кўзга ташланади. Фикрлар билдирилади, таклифлар айтилади, кимдир гувоҳ бўлганини сўзлаб беради.

Хўш, бу тизим аҳоли ишончини оқлай олмаяптими?

Абдужалол Абдурахимов: Коммунал хизматларга газ, свет, сувга электрон тўлов тизими ўрнатилса муаммо ечилади. Масалан, телефонимиз ўчмаслиги, интернетимиз ўчмаслиги  учун ҳар ойнинг охирида тўлаймиз. Шундай тўлов тизимини коммунал тизимга жорий қилиш керак.

Александр Адасов: МИБда ишлайдиганлар ҳисоб-китобни (бухгалтер) яхши биладиган, институтни битирган одамларни ишга олиш керак. Булар райгаз, электр тармоғи, сувсоз ташкилотларини югурдаги бўлмаслиги керак. У ташкилотлардан келадиган ҳар қандай қарздорлик маълумотларни текшириб, кейин чора кўриш керак. Компьютерда тўлаган шахсни тўлаганлиги тўғрисида маълумот бор, фуқарони овора қилмай уйига бориб, счётчикни кўриб, солиштириб, агар ҳақиқатдан  қарзи бор бўлса, фуқаро  исботлолмаса, Ундан кейин чора кўриш керак. Агар ташкилотнинг  айби бўлса, уларга нисбатан чора кўриш керак, яъни жарима солиш керак. Шуни қилса бўладими, албатта бўлади. Халқ билан муомала қилишни билиш керак, шунда халқ  норози бўлмайди.

Пардақул Ҳамроқулов: Бошида  яхши натижага эришди кейин яна бошқа ташкилотлар каби ўйин қилиб  кетди.

Рамизбек Саидов: МИБ ўз зиммасига юклатилганини, яъни ташкил этилган вақтида кўзланган вазифани, қарздорлиги бўла туриб, ўз вақтида тўлов қилишдан бош тортганлардан қарздорликни ундирса. Ҳозир эса қаерга борманг, МИБдан справка олиб келинг дейишади. Нега?

Ҳикмат Хидиров: МИБ яхши ишлаяпти лекин кўп  нарсаларни олдин ўзлари яхши тушуниб, кейин халққа  тушинтиришлар олиб боришса яхши бўларди. Шартнома қилиш керак дейишганди. Хўп қиламиз, лекин шартномадаги электр энергияни вақтида етказиб беришни ким кафолатлайди. Электр энергия қуввати 220v бўладими?

Кўплаб норозиликларга йўғрилган фикрлар орасида бу тизимни оқлаётганлар, аҳолида тўлов тизимида масъулиятсизликда айблаётганлар ҳам бор.

Жавлон Каримов: Одамлар МИБ ўзини оқламади, яна бир нима деб  ёзадида, лекин нима асосда шундай деяётганини ўзи ҳам билмайди. Фақат шу фейсбукда қарздорларнинг вой-дод дейишига қараб фикр юритади, яъни на таҳлил бор, на бошқаси. Аслида дод-войлар бу ижро қилинаётган ишларнинг 0,1 фоизи ҳам эмасдир. 99,9 фоиз МИБ фаолияти жуда самарали. Энг асосийси электр ва газда ўғирликлар камайди. Кўплаб олдин бемалол келишиб юрганлар келишолмай қолди, электр энергиясида узилишлар қисқарди, фақат буни одамлар сезмайди. МИБда битта муаммо бор: ўзлари қилган ишларни кўрсата олмаяпти, шунча кўрсаткичлар, ундирилган пуллар, ўғирликка қарши ҳаракатлар, уларга кучли PR мутахассис керак. Хулоса: Агар МИБ бир кун ишламаса, бутун республикада тўлов тизими ёмон  бўлиб кетади, ҳеч қачон бизнинг халқ, асосий қисми, ўзи ҳохлаб ишлатилган хизматлар учун ўз оёғи билан бориб пулни тўламайди.

Хушнуд Мирзаев: Одмларни умуман ҳурмат қилмайди, улар билан иши йўқ. Фақат бурин қонатиш одамларни қақшатиш. Улар одамларни огоҳлантириб тўламаса кейин чора кўришни ўрнига пойлаб жаримага тортади. Хуллас, буларни текшириб қайтадан ўрганиб чиқиш керак.

Алижон Садиков: Ҳақиқатда  яқинда МИБ  ходими келди.  Электрдан қарзимиз йўқ, лекин огоҳлантирмай электрни узиб қўйибди. Шартнома қилиш керак экан. Ҳа шуни огоҳлантириб қўйса  бўлди, шунинг касрига бир кун корхонамиз электрсиз қолди.

Фуқаролар бу борада ўз таклифларини ҳам билдирмоқда.

Пўлат Дадажонов: МИБ ходимлари истеъмолчини тўлатиш чорасини ўйламасдан, менимча,   истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқини  ҳимоя ҳам қилиши керак деб ўйлайман. Ўз вақтида газ,  сув, электрни узлуксиз таъминлашни ҳам назорат қилиши керак. Керак бўлганида истеъмолчиларни электр, газ, сув  билан таъминловчи ташкилотларни ҳам жавобгарликка тортиб истеъмолчиларга имтиёзлар бериб, холислик билан иш кўрса, шундагина адолатли бюро бўлади.

Зуҳра Насритдинова: МИБ ходимларидан шикоят бўлмасин десангиз ишчиларнинг ўтмишини текширинг.

Ушбу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри МИБга оид исм-шариф ва маълумотларни ҳам келтирган.

Жасурбек Тўхтабоев: МИБ деган ташкилотга қонунни биладиган ходимларни ишга олиш керак, улар қонун эмас, буйруқ бўйича ишлашяпти, холос.

Бек Аҳмедов: Бир йиллигини  олдиндан, тўлаб қўйсанг хам,  МИБдан ёзилган қоғоз келади. Бориб аниқламасанг,  суд харажатларининг  нархини чиқариб қўяди.Тўлаган қоғозини кўрсатсанг,  судьга бориб,  улар чиқарган жаримани отмен қилиб келинг дейди. Суд отмен қилмайди.

Коммунал идора билан МИБ бир бирига тўғри маълумот беролмаса,  одамлар айбдорми?

Муносабатлардан кўриниб турибдики, оворагарчиликлар ҳам бор.

Арслонбек Салаев: Фойдаландингизми тўланг. Светни, газни, сувни ва бошқа тўловларни.

Албатта, фикрлар шахсий. Ҳар ким ўз сўзини айтиш, таклиф билдириш ҳуқуқига эга. Бу каби фикр ва қарашлар инобатга олинса, эҳтимрл норозиликлар ҳам барҳам топган, муаммолар камайган бўлармиди? Ҳеч ким шунчаки гапирмайди.

Бу масалага мутасаддилар нима деркин?

Барно Мелиқулова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech