21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,5 °C

Урбанизация
18 Дек  2018 1771

Кичик кўринаётган улкан иш

Келажакда пойтахтимизни бунданда ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар бугундан бошлаб юборилган. Бунда бош шаҳримизни катта сузишга чоғланган кемага қиёслаш мумкин. Турган гапки, харитасиз, ҳаракатлар режасисиз бунинг иложи йўқ. «Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси тақдимоти амалда ана шу вазифаларни бажариб беради.

Унинг доирасида узоқ муддатга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади. Мазкур лойиҳанинг «Урбанистика маркази» жамоат фонди томонидан амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган. Ушбу бирлашма бюджети – ҳомийлик кўмаги, шунингдек, халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобига шакллантирилади.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, аниқ ривожланиш режаси ва уни амалга оширишнинг шаффоф баҳолаш индикаторларига эга бўлмасдан яхши натижаларга эришиш мушкул. Шундай қилиб, шаҳар маъмурияти лойиҳани ишга тушириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Лойиҳа тақдимотида иштирокчиларнинг келажакда қандай ҳодисаларни кутаётганига олдиндан назар ташлаш имконини берди. Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, аниқ ривожланиш режаси ва уни амалга оширишнинг шаффоф баҳолаш индикаторларига эга бўлмай туриб, кўзга кўринарли натижаларга эришиш мушкул. Шундай қилиб, шаҳар маъмурияти лойиҳани ишга тушириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Лойиҳа раҳбари ҳам келгусида шаҳар хизматлари ва аҳолисининг бу ишга жалб этилиши муҳим эканини қайд этди. Четдан қараганда, шаҳарни яхшилаш, аҳолисига янада қулайликлар яратиш, сайёҳларни ўзига жалб қилувчи марказга айлантириш оддийдек туюлади. Аслида бунинг замирида инобатга олиниши керак бўлган жиҳатлар жуда кўп.

2025 йилги пойтахт

Ҳокимият қошидаги Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов 2025 йилги Тошкентни қуйидагича тасвирлайди: «Бу инвестициялар ва туристларни ўзига жалб қилувчи, тарихий ва маданий меросларга ҳурмат-эътиборли, аҳоли ва атроф-муҳит ҳақида қайғурувчи замонавий шаҳар бўлади. Ушбу ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тажрибаси бошқа ҳудудларга ёйилиб боради».

Лойиҳада олти йўналиш мавжуд: маъмурий ислоҳот, иқтисодий стратегия, шаҳарни режалаштириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш хўжаликлари, ижтимоий соҳа ва ўта муҳим ҳисобланган эколгогия. Биринчи йўналиш бўйича иқтисодчи Юлий Юсупов батафсил сўзлаб берди. Ҳокимият ишини таҳлил қилиб, тескари алоқа ва жамоатчилик назоратини аниқлаш талаб этилади. Экспертнинг айтишича, фуқаролик муҳитини ислоҳ қилишда ижтимоий фикрнинг роли жуда муҳим.

Ташаббус доирасидаги ишлар бир неча босқичда бажарилади. Биринчисида мутахассислар жамоасини шакллантириш, услубларни аниқлаш, маълумотлар йиғиш амалга оширилади. 2025 йилгача ягона ривожланиш стратегиясининг сўнгги босқичга қадар турли соҳалар вакиллари билан улкан ишларни амалга ошириш талаб этилади.

Шунингдек, тадбирда пойтахтни ривожлантиришда фуқаролар ва шаҳар маъмурияти ўртасида яқин алоқани йўлга қўйиш ғояни рўёбга чиқаришга хизмат қилиши таъкидланди. Пойтахтда тахминан уч миллион аҳоли яшайди. Уларнинг бари мазкур лойиҳага алоқадор ва бундан манфаатдор. Аҳолига шундай қулайлик даражаси яратилиши керакки, исталган киши чин юракдан: «Ҳа, мен ўз шаҳримни севаман!», деб юборсин.

Ҳозир бошқача

Тақдимот жараёнида журналистлар саволлар беришди. Уларнинг деярли ҳар бирида пойтахтда ҳали ечимини топиши керак бўлган муаммолар кўплиги таъкидланди. Жамоатчилик кенгаши вакиллари буни инкор этиб ўтиришмади, аксинча, муаммолар рўйхатига қўшимчалар қилишди. Тўғри, узоқ вақт гапириш мумкин, бироқ ҳаракат вақт ва молиявий сарфларни талаб этиши аниқ. Ташаббускор кадрлар ҳам зарур. Атроф-муҳитни асраб-авайлаш, шаҳар кўринишини янгилаш, ногиронлар учун зарур қулайликлар яратиш, «яшиллик»ни сақлаб қолиш, сайёҳлик объектларини ривожлантириш ҳам кун тартибидан четда қолгани йўқ.

«Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти скиперларга залдан туриб мурожаат қилди. Мазкур бирлашма ўз навбатида Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш моделини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишга эътиборини қаратган. «Бу «Оққуш, қисқичбақа ва чўртан балиқ» масалидагига ўхшаб, ҳар ким ўз томонига торта бошлашига олиб келмайдими?», деган мантиқий савол ҳам ўртага ташланди. «Урбанистика маркази» томонидан ижобий кутиб олинган ҳамкорлик тўғрисидаги таклиф ҳам тушди.

Лойиҳа жамоаси

Учрашувда таъкидланишича, илгари ҳам хорижлик экспертларни қўллаб-қувватлаш ва уларга пойтахтни ривожлантириш стратегияси каби фаолиятларга тўла эркинлик беришнинг имкони бўлган. Бироқ бу иш маҳаллий кадрларга ишониб топширилган. Бунинг ҳам фойдаси бор, албатта, келгусида бундай лойиҳалар билан ишлашда ва ўз йўлини мустақил танлашда орттирилган тажрибанинг қўл келиши аниқ. Ахир, кимдир келиб, ишимизни қилиб беришини узоқ кутиб ўтириш ҳам мумкин. Ёки халқаро тажриба ва хусусий қарашларимизни жамлаган ҳолда кенг миқёсли вазифаларни ўзимиз бажаришга киришишимиз керак. Нега бўлмас экан?

Жамоа мутахассисларидан бири журналистикада, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва тадбиркорликда яхшигина тажриба орттирган. Ўзи Тошкентда туғилган ва барча ўзгаришлар унинг кўз ўнгида содир бўлган. Ўзгаришларнинг бевосита гувоҳи сифатида ҳокимият қошидаги Жамотачилик кенгаши эксперти янги лойиҳада ҳам иштирок этишга қарор қилди.

- Турли касб эгаларидан жамоа шакллантиришимиз керак, - дейди «Тошкент-2025: трансформация» лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Валентина Прокофьева. – Бу мунтазам таркиб ёки таклиф этилган экспертлар ҳам бўлиши мумкин. «Урбанистика маркази» - ҳокимият ва бошқа муассасалар билан яқин ҳамкорлик қилувчи мустақил ташкилотдир. Унда шаҳарни ривожлантириш бўйича, пойтахтда амалга оширилаётган бошқа дастурларни такрорламайдиган ва уларга зид келмайдиган тавсиялар ҳам ишлаб чиқилади.

«Урбанистика маркази» жамоат фондининг илк лойиҳаси ўзгаришлар жараёнини тезлаштириб юбориши мумкиндир балки. Бунинг учун барча шарт-шароит етарли.

Юлианна Мороз.

Рашид Галиев олган сурат

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech