20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,3 °C

Кейинги авлод
23 Апр  2019 1117

Май ойидан бошлаб ОТМларига ҳужжатларни онлайн топшириш бошланиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.

Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди.

Қуйида Сизга ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикаларни тақдим этмоқдамиз.

1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.

2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).

3-қадам. Ўқув шаклини (кудузги, кечги, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.

Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.

4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).

 Шундан сўнг аризангиз кўриб чиқиш учун юборилиб, cизга бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech