23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Маданият
13 Мар  2019 691

Маданият вазири Малайзия давлати туризм, санъат ва маданият вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Малайзия давлатига борди ва ушбу давлат туризм, санъат ва маданият вазири Мухаммадин Китаби билан учрашди.

Ташрифнинг асосий мақсади бу маданий туризмни ривожлантириш, маданий мерос, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом тарихи билан боғлиқ маданий меросни сақлаш ва уларни ўрганишда ҳамкорлик қилиш, АЙСЕСКО ташкилоти доирасида ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Малайзиядан ташриф буюрган сайёҳлар учун маданий тадбирлар ташкил этилиши хусусида сўз борди.2020 йил Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ўша  йилда ўтказиладиган тадбирлар режаси асосида Ислом уламолари ҳаёти ва ижодига бағишланган Халқаро илмий конференцияда Малайзия вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш, Малайзияда Ислом тарихи ва маданиятига боғлиқ Ўзбекистонда сақланаётган экспонатлар кўргазмасини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазир Малайзиядаги маданият ва санъат соҳасидаги  масканлар, хусусан, санъатшунослик институти, музейлар фаолияти билан танишди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech