26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Мамлакатимизда
21 Янв  2020 673

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раҳбари ўзгарди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Видеоселектор шаклидаги йиғилишда республика ва ҳудудий маҳаллалар кенгашлари аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қарорига кўра шу пайтга қадар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари – «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Жавлонов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига шу пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech