23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Люксембург ташқи ва Европа ишлари вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида

2019-йилнинг 6-март куни Люксембург Буюк Герцоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Люксембургнинг “Cargolux” авиакомпанияси томонидан 2020-йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун “Навоий” транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech