13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Инвестициялар
2 Дек  2019 382

Лондонда “UzInvest – 2019” халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Лондонда “UzInvest – 2019” халқаро инвестиция форуми ўтказилди. Экспертларнинг фикрича бу Буюк Британия – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигида муҳим аҳамият касб этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Форум ишида Буюк Британия Бош вазирининг махсус вакили баронесса Э.Никольсон, халқаро ташкилот ва молиявий институтлар вакиллари ҳамда Буюк Британиянинг етакчи 150 компанияси, банк ва инвестиция жамғармаларининг раҳбарлари иштирок этди.British Petroleum, Shell, Rio Tinto, Chaarat, TheCityUK, Sturgeon Capital каби компаниялар шулар жумласидандир. 

Мезбон тараф ушбу форумда таркибида Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Л.Қудратов, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Капитал бозорини бошқариш агентлигининг раҳбарлари бўлган расмий делегация билан биргаликда хусусий бизнес вакиллари иштирок этганига юксак баҳо берди. Хусусан, тадбирда Universal Bank, Silk Capital, Orient Finance Bank, Korzinka.uz, таълим, онлайн савдо ва микрокредитлаш соҳаларидаги муваффаққиятли стартаплар раҳбарлари ҳам қатнашдилар. 

Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақидаги маъруза йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин муҳокама этилди. Хорижлик иштирокчилар республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар чет эллик инвесторлар учун катта имкониятлар яратаётганига эътибор қаратдилар.

Форум давомида Ўзбекистон делегацияси хорижий ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил қилиб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Тадбир доирасида британиялик сиёсатчилар, ЕТТБ, «Рио Тинто», The City UK ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан қатор икки тарафлама учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech