16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Агросектор
20 Авг  2019 381

ЛБМА: агродронлардан фойдаланиш ҳосилдорликни ошириш имконини беради

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасига рақамли ечимларни жорий этиш лойиҳасини ишга туширмоқда, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.

Агросаноат комплексини мониторинг қилиш технологияси экинларнинг турли вегетатив даврларида ҳаводан тасвирлаш йўли билан далаларнинг аниқ чегаралари ва майдонларини, ер сатхининг рақамли моделларини яратиш, майдонларни инвентаризация қилиш, асосий озуқа моддаларининг ва микроэлементларнинг далалар майдони бўйича тақсимланишини аниқлаш имконини берувчи рақамли мультиспектрал камера ўрнатилган махсус дронни ишлатишдан иборат. Жорий этилаётган технология билан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ҳосилдорликни ошириш ва мамлакатнинг рақамли иқтисодиётида соҳа аҳамиятини ошириш имконини беради.

Келажакда, мазкур янги технологиялар жорий этилиши билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини ошириш учун анъанавий деҳқончилик ёндашувларидан «аниқ деҳқончилик» тизимига ўтилиши мумкин.

«Аниқ», яъни рақамлаштирилган тасвир ва таҳлилга эга деҳқончилик, бугунги кунда дунёда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг тренди ҳисобланади ва қишлоқ хўжалигини комплекс бошқаришнинг юқори технологик тизимини назарда тутади. Ушбу концепция глобал жойлашишни аниқлаш технологиялари (GPS), жўғрофий ахборот тизимлари (GIS), ҳосилдорликни баҳолаш технологиялари (Yield Monitor Technologies), ўзгарувчан меъёрлар технологияси (Variable Rate Technology), ерни масофадан зондлаш технологияси (ДЗЗ) ва «Things Internet» (IoT) технологияси ечимларини ўз ичига олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech