20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Мамлакатимизда
10 Апр  2019 1340

Тошкентда биринчи халқаро ландшафт фестивали ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бетакрор ландшафт яратиш ғояси ва лойиҳаси бор ижодкорларни янги фестивалга чорлайди, деб ёзмоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

 

Жорий йилнинг 3-5 май кунлари пойтахтимизда LANDSHAFT OPEN.uz ландшафт санъатига бағишланган биринчи халқаро фестивал бўлиб ўтади.

Фестивалда ландшафт, дизайн, архитектура, флористика каби ушбу соҳани қамраб олувчи барча йўналишлардаги имкониятлар, мутахассисларнинг ғоялари ва салоҳияти намойиш этилади.

Мазкур фестивал доирасида кўплаб ижодий учрашувлар, тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Жумладан, ландшафт дизайнидаги энг янги тақдимлар намойишига бағишланган кўргазма ташкил этилади.

Айни кунларда эса “Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг яхши ландшафт дизайни бўйича талабалар лойиҳаси” танлови бошланди.

Танлов 25 апрелга қадар давом этади ва унинг натижалари landshaft.uz сайтида эълон қилинади. Унга архитектура, қурилиш, ландшафт ва дизайн йўналишларида таълим олаётган талабалар шаҳримиз қиёфасини янада яхшилашга оид лойиҳаларини тақдим этишлари лозим.

Фестивал 3-5 май кунлари Истиқлол ва Зарафшон кўчаларида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг атрофида соат 9:00дан 22:00гача бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech