21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Долзарб
1 Фев  2019 1274

Изланишлар Самарқанд ҳақидаги афсоналарни йўққа чиқардими?

Kulturologia.ru веб-портали ўқувчилар эътиборига қадимий шаҳар ҳақидаги қизиқарли далилларни келтирди. Хўш, нимага ишониш керак? Бу саволга эса муаллифлар ҳам жавоб қидирган.

Самарқанд – турли афсона-ю, синоатларга бой қадимий шаҳар. Нашрда келтирилишича, у камида 3 минг ёшда. Мақолада Амир Темур қабрининг очилиши тарихи ҳам келтирилади ва гўёки шундан сўнг иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетган эмиш...

Тўғри, Самарқанд, сўзсиз, қадимий шаҳарлардан бири. Аммо унинг ҳақиқий ёши ҳозирга қадар аниқланмаган. Сўнгги архелологик маълумотларга қараганда, Самарқандга эрамиздан аввалги VIII асрда Сўғдиёна ҳудудининг маркази сифатида асос солинган. Зардуштийларнинг муқаддас «Авесто» китобидаги маълумотда эса эрамиздан олдинги V асрда Сўғдиёна деҳқончилик билан машғул аҳолиси кўп ва зич яшаган ҳудуд бўлгани келтирилади. Мақолада худди шундай маълумот юнон солномачилари ва римлик биографлар томонидан ҳам келтирилгани айтилади. Шунингдек, «Самарқанд неча ёшда: 2750 дами ёки 4500да?» саволига ҳам жавоб изланган.

Бошқа, нима учун Самарқанд нонлари бетакрор ва бошқа жойларникига ўхшамайди, деган савол эса, гарчи муаллифлар ҳақиқатга яқин боришга ҳаракат қилган бўлсалар-да, барибир очиқ қолган. Бугун Самарқанд нонларини тайёрлаш сири дунёнинг кўплаб пазандалари учун ўрганиш мавзусига айланган. Уларнинг таъми ва ҳиди бетакрор, юқори намлик ва 400-800 даража юқори ҳароратда тез пишиб чиқади. Бу ноннинг думалоқлигини қуёшга менгзашади. Нонлар юзасига чакич ва чизиқлар, седана ёрдамида нақш берилади. Бу бир вақтнинг ўзида юқори сифатли нон ва пазандалик санъати нумунасидир ҳамда ўзига хос маданиятни англатувчи ўзбекона сифат белгисидир ҳамдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech