18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,9 °C

Спорт
18 Янв  2019 1816

Ўзбекистон гуруҳни иккинчи ўрин билан якунлади

Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари Осиё Кубоги 3-тур учрашувини ўтказишди. Иккала жамоа ҳам плей-офф босқичи масаласини ҳал қилганлиги боиз бўлса керак асосий футболчиларини захирада қолдиришди. Икки терма жамоалари футболчилари ҳам ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди.

Учрашувнинг 40-дақиқасида Элдор Шомуродов япониялик ҳимоячилардан чиройли тарзда ўтиб кетиб ҳисоб очди. Аммо 43-дақиқада Япония терма жамоаси вакиллари қанотдан уюштирилган ҳужумни гол билан якунлашиб ҳисобни тенглаштирди, гол муаллифи Муто. Шу тариқа жамоалар 1:1 ҳисоби билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда японлар ҳужумни кучайтиришди ва 58-дақиқада ҳисобни 2:1 га оширишди. Тема жамоамиз вакиллари қанча ҳужум уюштиришига қарамасдан Ҳисоб ўзгармади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув Уммон – Туркманистон ўйинида 3:1 ҳисоби қайд этилди ва умонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Мазкур натижалардан сўнг гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олди, Япония (9 очко билан)биринчи, Ўзбекистон (6) иккинчи, Уммон (4) учинчи ва Туркманистон (0) тўртинчи ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech