18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Спорт
17 Янв  2019 1713

Криштиану Роналду «Ювентус» билан илк ғалабани нишонлади

Туриннинг «Ювентус» футбол клуби Италия Суперкубогини қўлга киритди. Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда «Юве» «Милан» жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Матчдаги ягона голни португалиялик футболчи Роналду киритди. Бу унинг учун «Ювентус» таркибида қўлга киритган илк катта ғалабаси бўлди.

«Ювентус» Италия Суперкубогини саккизинчи марта қўлга киритиб, бу борада мамлакатда етакчига айланиб олди. «Милан» ҳисобида улар сони еттита.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech