14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Мамлакатимизда
4 Окт  2019 492

Кўзбўямачилик қилиб бўялган “Lacetti” муаммоси

Автомашинани пардозлаш, унга ранг бериш жуда масъулиятли ва юксак дидни талаб этадиган иш. Машинангизни рангини ўзгартириш, ташқи кўринишини тўғрилаш ёки янгилашга топшириб, қабул қилишда, кутганингизданда зўрлигини кўриб қойил қолиш ёки жиғибийрон бўлишингиз устанинг маҳоратига боғлиқ.

Бухоролик С.Шеровда иккинчи ҳолат юз берди. “Lacetti” автомобилини бўяшга берган истеъмолчининг фиғони усталарнинг чала-чулпа ишидан фалакка яиқди.

Бухоро шаҳрида жойлашган ЯТТ Ғ. Юнусовга қарашли автомобилларга хизмат кўрсатиш сервисига машинасини бўяшни ишониб топширган қахрамонимиз ҳали хизмат кўрсатилмасидан 3,5 млн. сўм тўловни амалга оширганди. Машинасининг сифатсиз бўялганидан норози бўлган С.Шеров тадбиркордан пулни қайтариб беришини талаб қилди. Аммо рад жавобини олгач, унинг хуқуқларини ҳимоялайдиган ташкилот борлигини эслаб қолади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига муаммоси ечилишини сўраб мурожаат қилади. Федерация ходимлари томонидан ҳолат ўрганилиб, тадбиркорга истеъмолчи ҳақ-ҳуқуқларининг қонуний химояланиши ва С.Шеровнинг даъвоси ўринли эканлиги тушунтирилиб, 3 млн. сўм тўлов истеъмолчига қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech