16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,6 °C

Биласизми?
4 Июл  2019 2577

Ҳиндистонда мушук ўз эгаларини кобрадан қутқарди

Ҳиндистоннинг жанубида хонаки мушук эгаси уйига кириб қолган заҳарли кобрадан ҳимоя қилди. Ушбу ҳолат акс этган видеоролик «YouTube»га жойлаштирилган.

Кадрда уйнинг даҳлизидан кетаётган мушук кобрани кўриб қолади, шундан сўнг улар ўртасида кураш бошланади. Мукаммал реакцияга эга уй жонивори ўта чаққонлик билан судралиб юрувчининг зарбаларига чап беради. Охир-оқибат жонивор илонни тутиб олиб ташқарига олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлади.

Ушбу олишувга гувоҳ бўлган уй эгаси Арун Чандру дарҳол илон тутувчини чақирган. Унинг сўзларига кўра, олишув бўлиб ўтган чоғда уйда илон чақиши мумкин бўлган болалари бўлган.

«Мушугимизнинг шўх ва ақлли эканини ҳамиша билганман, энди эса унинг яна ғоят жасур эканига ҳам гувоҳ бўлдим», дея унинг сўзлари келтирилади РАА «Новости» хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech