20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Корея компанияси юртимиздаги 2766 та мактабга ўқув-компьютер етказиб беради

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг умумтаълим мактабларида 2859 та ўқув-компьютер синфлари ташкил этилиши белгиланди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва KT компанияси Президенти Ю Енг Парк юртимизда ўқув-компьютер синфларини ташкил этиш бўйича шартномани имзолади, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Жанубий Кореянинг KT компанияси “Мактаб таълимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳаси бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлди. Лойиҳа Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) ажратган  33 млн. доллар кредит ҳисобига молиялаштирилади.

Лойиҳа доирасида KT компанияси 2766 та умумий ўрта таълим мактаблари синфларига жами 2859 та ўқув-компьютер етказиб, ўрнатиб беради. 2019 йил охирига қадар ўқув-компьютерлар 700 га яқин мактабларга етказиб берилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech