19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Мамлакатимизда
11 Июн  2019 1175

Қўқон шаҳрига Google Maps раҳбари Джен Фицпатрик ташриф буюради

Стендфорд университетини тамомлаган Фицпатрик хоним Google компаниясида иш бошлаган биринчи аёл инженердир. Ҳозирда Google хариталари дастури раҳбари лавозимида ишлаётган Фицпатрик Қўқон шаҳар тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишмоқчи.

У нафақат тарихий обидалар билан танишиши, балки уларни тезлик билан Google хариталарига киритилишига ёрдам бериши кутилмоқда.

Барча тарихий обидалар ва уларга олиб борадиган маршрутларнинг Google хариталарига киритилиши Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ва ундан кейин ҳам сайёҳларнинг Google геолокация дастури ёрдамида манзилига осонлик билан етиб боришига хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech