14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Маданият
25 Сен  2019 993

Японияда Ўзбекистон ҳақида китоб чоп этилади

Японияликларнинг миллий таомларимизга бўлган улкан қизиқиши бу ҳақда китоб нашр этиш қарорига туртки бўлди.

Қатор нашрлар муаллифи япониялик Мории Кана ва фотограф Хироко Хироталар Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида меҳмонлар кўпгина вилоятларга бориб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти билан танишдилар.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида уларга мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасининг миллий таомлари, шунингдек, тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик санъати тақдим этилди.

– Ўзбекистоннинг таомлари ва ширинликлари турлича ва мазали, – дейди Мории Кана. – Шуни таъкидламоқчиманки, бу ерда ишлатиладиган ҳар бир маҳсулот инсон саломатлигини яхшилашга қаратилган. Миллий гастрономиянгиз нафақат ўзбек халқининг пазандалигини, балки Ўзбекистоннинг юксак маданияти, анъаналари ва қадимий тарихини ҳам ўзида акс эттиради.

Японияликларга Ўзбекистон билан янада яқинроқ танишиш имконини берадиган китоб ва фотогалерея тақдимоти келаси йилнинг апрель ойида бўлиб ўтади, дея маълумот беради қўмита.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech