17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,2 °C

Саломатлик
22 Июл  2019 669

Клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган шифокор мукофотланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган клиник ўлим ҳолатидаги бола оталаринголог-шифокор томонидан қутқариб қолингани тасвирланган видеолавҳанинг аҳоли томонидан эътироф этилиши фидойи шифокорларимиз меҳнатига берилган муносиб баҳо бўлди.

Мазкур жараёнда қаҳрамонлик кўрсатган 41 ёшли шифокор Сергей Владимирович Тобиас “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, ушбу мукофот Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан тоширилди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Вазир шифокорга мукофотни топширар экан, халқимиз саломатлигини асрашда тиббиёт ходимларининг ўрни ниҳоятда муҳимлигини эътироф этган ҳолда, бунда тажрибали ҳамда ўз вазифасига маъсулиятги соҳа фидойиларининг хизмати катта эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган, пойтахтимиздаги хусусий шифохоналардан бирида фаолият юритиб келаётган Сергей Тобиас гарчи реаниматолог бўлмаса ҳам касб маҳоратини намойиш этиб, клиник ўлим ҳолатида олиб келинган 2 ёшли бола Умар Нуриллаевни қутқариб қолган. Шундан сўнг  бемор 3-сон болалар клиник шифохонасига тез ёрдам машинасида, шифокор кўриги остида юборилган. Ушбу шифохонада барча даволаш муолажалари амалга оширилган.

– Фарзандимни қутқариб қолган шифокордан жудаям миннатдорман. Ота сифатида шифокорнинг бу фидойилигини ҳеч нарсага қиёслай олмайман. Бу ҳолат мен учун ҳақиқий қаҳрамонлик, – дейди 2 ёшли Умар Нуриллаевнинг отаси Дилшод Раззоқов. – Ушбу жараёнда битта шифокор тимсолида минглаб шифокорларимизнинг эзгуликка бой фаолиятининг масъулиятини, шарафини янада чуқурроқ ҳис этдим. Тиббиёт соҳасидаги жадал олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам бежиз эмас. Бунинг ортида минглаб инсонларнинг саломатлиги, қувончи мужассам экан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech