25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Мамлакатимизда
13 Мар  2019 327

Яхши ишламаган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар маошининг 50 фоизгача жарима солинади

Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (207-сон, 11.03.2019 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.

Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.

Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech