08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Саломатлик
20 Июн  2019 842

Кимларга бюджет маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилишини биласизми?

Қуйидаги шахсларга барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади:

- болаликдан ногиронлар;

- чин етимлар;

- I ва II гуруҳ ногиронлари;

- 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

- ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

- 1941 – 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

- Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

- байналмилалчи-жангчилар;

- фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

- 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;

- чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 – 27 ёшдаги) шахслар.

Шунингдек, Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича қуйидагилар:

- патологияли ҳомиладор аёллар;

- эндокрин касалликларига чалинган беморлар;

- жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;

- сил касаллигига чалинган шахслар;

- онкология касалликларига чалинган шахслар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech