27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Мамлакатимизда
26 Мар  2019 991

Кимларга биринчи навбатда газ етказиб берилади?

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (243-сон, 24.03.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

 

Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.

Маиший истеъмолчилар – маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.

Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда  етказиб берилади.

Маълумот учун, аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech