19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13 °C

Ижтимоий ҳаёт
9 Апр  2019 388

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санаторий-курорт йўлланмалари тақдим этилади:

 

- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

- Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

- ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

- I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

- ёлғиз кексалар;

- пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:

- ариза;

- паспорт нусхаси;

юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);

- тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

- ҳар йили (навбат асосида):

- уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

- республика аҳамиятига молик

- шахсий пенсия олувчи шахсларга;

- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли

- ногирон бўлиб қолган шахсларга;

- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган

- шахсларга;

- ёлғиз кексаларга;

Икки йилда бир маротаба (навбат асосида):

- уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

- санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба – пенсионерларга.

Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech