18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,8 °C

Энергетика
15 Июл  2019 619

Яшнободда кейинги ойдан автоматлаштирилган тизимни ўрнатиш бошланади

Август ойидан бошлаб Яшнободдаги 71226 та истеъмолчиларнинг барчасига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни ўрнатиш ишлари бошланади. Бу ҳақда туман электр таъминоти корхонасининг янги биноси очилиш маросимида айтиб ўтилди.

Янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилиши натижасида туман аҳолиси учун электр энергетикаси таъминоти янада яхшиланиб, малакали мутахассислар томонидан истеъмолчиларга энг замонавий технологиялар асосида инновацион хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.

Мазкур замонавий бинода барча қулайликка эга бўлган холл ва заллар истеъмолчилар хизматида. Қолаверса, рўйхатга олиш ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида замонавий талабларга тўла жавоб берувчи учта монитор, кутубхона ҳамда юқори тезликда ишловчи бепул Wi-Fi тармоғи ҳам жорий қилинди. Бундан ташқари, мижозлар учун  ўзбек ва рус тилларида соҳага оид маълумотлар, видеороликлар электрон таблоларда акс этиб туради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech