21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Туризм
30 Сен  2019 834

Казерта ва Шаҳрисабз шаҳарлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Италиянинг Казерта шаҳри ҳамда Шаҳрисабз ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир меморандум имзоланди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

26-30 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган “Анор” халқаро агротуризм фестивали доирасида шу ҳақида маълум қилинди. Ушбу фестивалдан кўзланган асосий мақсад миллий ҳунармандчилик ва боғдорчилик фаолияти билан шуғилланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда шу асосда ҳудудда агротуризмни ривожлантиришдан иборат. “Бу тадбир ҳамкорлик муносабатларимизнинг бошланишидир. Келгусида Казерта билан туризм соҳаси бўйича ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамаланади. Бундан ташқари, Италиянинг бошқа шаҳарлари билан ҳам билан ҳам келишувлар олиб бориш ниятидамиз” – дейди Қашқадарё вилояти Туризмни ривожлантириш депортаменти бошлиғи Отабек Олимжонов.

Қайд этиш жоизки, Казерта шаҳри ўзининг тарихий обидалари ва маданияти билан Италиянинг бошқа шаҳарларидан ажралиб туради. Бу шаҳарда XVIII асрда барпо этилган ўша даврнинг энг улуғвор ва архитектура жиҳатидан Европа мамлакатлари ичида энг чиройли ҳисобланган Неаполитен қиролларининг саройи барпо этилган ва улар ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган. 1992 йилда Ўзбекистон ва Италия ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланган. Жорий йилда эса Италиянинг Казерта шаҳрига Ўзбекистон делегацияси ташрифи давомида шаҳар муниципалети билан ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга доир битим имзоланишига келишиб олинган. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech