13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Воқеа-ҳодисалар
2 Дек  2019 381

Канададаги самолёт ҳалокати бўйича ТИВ маълумот берди

Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида асли ўзбекистонлик бўлган етти кишининг вафот этгани ҳақида хабар қилгандик. 

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 27 ноябрь куни Канаданинг Онтарио провинциясида асли ўзбекистонликларни ташиётган самолёт ҳалокати содир бўлган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган.

Самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Торонто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган. Айни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, деб хабар қилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Элчихона Канада ТИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатда вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Торонто шаҳри ва Техас штатидаги (АҚШ) ўзбек диаспораси билан яқин алоқада бўлиб турибди.

2 декабрь куни Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов Торонто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.

Элчихонага бутун дунёдан таъзия сўзлари етиб келмоқда. Канаданинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Анник Гуле барча канадаликлар номидан авиафалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳар томонлама ёрдам ва зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари томонидан Ўзбекистон Элчихонаси саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech