21 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,5 °C

Биласизми?
19 Мар  2019 976

Камчатка узра кучли портлаш энди ошкор бўлди

Астрономлар берган маълумотга кўра, сўнгги 30 йил ичида Камчаткадаги қудрати 173 килотонна бўлган илк портлаш содир бўлди, дея хабар тарқатади topnews.ru электрон нашри.

 

Беринг денгизи узтида 25 километрдан зиёдроқ баландликда кучли портлаш юзага келган. Мазкур ҳодиса 2018 йилнинг декабрь ойида кузатилган бўлса-да, аммо эндигина ошкор этилмоқда. НАСА экспертларининг айтишича, бундай қудратли миқёсдаги портлашлар ҳар 100 йил ичида уч-тўрт марта кузатилади.

Мазкур 173 килотонналик портлаш қудрати жиҳатидан Челябинск узра кузатилган портлашдан (300 килотонна) пастроқ бўлган. Ушбу потлашнинг кучини  бир пайтлар Хиросимага ташланган атом бомбасининг 10 тасидан ҳам кучлироқ, дея баҳоланди.

Самовий объект сониясига 32 километр тезликда ҳаракатланган ва 25,6 километр баландликда портлаган. Ушбу табиат ҳодисаси денгиз узра содир бўлгани учун ҳам сезилмаган. Худди Челябинскда кузатилган метеорит портлаши каби буниси ҳам дарров янгиликлардан ўрин олмаган.

Аммо НАСА мутахассисларнинг айтишича, метеорит портлаган денгиз ҳудудидан кўплаб халқаро авиарейслар парвоз қилади. Шу боис ҳозирда бу табиат ҳодисасини ўз кўзлари билан кузатганларни қидириб топиш устида иш олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech