25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Бўш вақтда
24 Дек  2018 1122

Яна эзгулик ва ёвузлик тўқнаш келади

Республика қўғирчоқ театри «Янги йил калейдоскопи» спектакль-шоусига барчани таклиф этади. Байрам дастурининг бевосита иштирокчилари томошалар нафақат болалар учун, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам ғоят қизиқарли бўлишини айтишмоқда.

Томоша бошланишидан олдин барча иштирокчилар холлга йиғилади. Болажонларнинг олдига Қорқиз ва унинг ёрдамчилари Чип ва Дейллар чиқиб келишади. Улар худди мультфильмдаги каби ҳамиша ёрдамга ошиқади. Чунки, сюжет бўйича бу йил Янги йил байрами ўтмай қолиши хавфи пайдо бўлган. Томошада яхши персонажларга Янги йилни кутиб олиш ва арча чироқларини ёқишга халақит бериш учун «Апшу» ва унинг тарафдорлари роса ҳаракат қиладилар. Қаҳрамонлар эса томошага келган қизалоқ ва болакайлар билан бирга турли ўйинларда иштирок этадилар ва охир-оқибат ғалаба қозонадилар ва уларнинг қўлига калейдоскоп тушади.  Кейин эса у спектакльда пайдо бўлади, ташкилотчилар ундан фойдаланшнинг зўр техник усулини топишган. Ёруғлик эффектлари ёрдамида мультфильмлардан парчаларни ҳам намойиш этилади.

Режиссёр Ҳотам Ашуров бу ишида дўстлик, меҳрибонлик ва атрофдагиларга ҳурмат мавзусига мурожааат қилган. Шу боис спектакль жуда қизиқарли ва ёрқин чиққан. Саҳнадаги қаҳрамонлар катталарнинг кўпчилигига яхши таниш, аммо болажонларнинг аксарияти уларни билмас экан. «Сеними, шошмай тур!»дан Бўри, Тимсоҳ Гена ва Чебурашка, ва албатта, Буратино ва унинг душманлари Мушук Базилио ва Тулки Алисалар саҳнага саундтреклар оҳанги остида бирин-кетин чиқиб келишади. Болаликдаги қўшиқлар ҳеч кимни лоқайд қолдирмайди. Томошага ташриф буюрган ота-оналар залда ўтириб ушбу қўшиқларни жўр бўлиб куйлашгани бунинг исботидир.

Сюжет бўйича Буратино арча ўсиб чиқиши учун тангаларни ерга кўмиб қўйиши керак эди. Аммо бу осон эмас, йўлида қанчадан-қанча тўсиқлар бор. Залда ўтириб томоша қилаётган жажжиларнинг ёрдамисиз уларни енгиб бўлмайди. Бу сафар ҳам спектакльда ёвузлик ва эзгулик ўзаро тўқнашади. Ҳатто, охирида ким ғолиб бўлишини билишса ҳам, содир бўлаётган ҳаракатларнинг ўзи жуда қизиқарли. Актёрлардан ташқари, саҳнага ёғоч, япалоқ ва механик қўғирчоқлар ҳам чиқади.

- «Янги йил калейдоскопи»нинг моҳияти умумий – мўъжизага ишониш, - дейди ҳамкасбининг иши ҳақида гапира туриб, режиссёр, драматург Динора Йўлдошева. – Бу, ўйлаймизки, кўпчиликка манзур бўладиган қувноқ мусиқий спектакль. У икки – ўзбек ва рус тилларида қўйилади.

Шунингдек, унинг айтишича, мактаб таътиллари пайтида пойтахт истироҳат боғларидан бирида «Янги йил саргузаштлари», деб номланган кўчма спектакллар ҳам ташкил этилади. Унда бош сеҳргарни узоқ кутишади, удан эса дарак йўқ. Шунда актёрлар уни шошилтириш учун соат милларига айланишади. Бу ҳам ёрдам бермагач, томошага йиғилганлардан ёрдам сўрашади. Ҳаракатда барча «Мен» худбинлик витаминига қарши курашади. Томошаларда бевосита иштирок этадиган болажонлар эса уни «Биз» витаминига айлантиради. Бундай интерфаол ҳаракатлар натижасида болажонларда жамоа бўлиб ишлаш, мантиқий фикрлаш кўникмалари ва ижодий истеъдод ҳосил бўлади.

Ташкилотчиларнинг айтишича, бунда энг муҳими, болажонларнинг эртакка ишонишидир. Болалик зумда ўтиб кетади, сеҳрли лаҳзалар ва илиқ таассуротлар бир умр қалбимизда қолади. Байрамни 80 йилдан бери эртак-саёҳатга чипта туҳфа этадиган театрдан бошлаб кўришга нима дейсиз?

Юлианна Мороз.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech