16 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Яшил сайёра
25 Янв  2019 5608

Денгиз 50 йилда қуриши мумкинми?

Айнан, мана шу ном остида «National Geographic»нинг тадқиқий мақоласи нашр этилди.

Мазкур мақола россиялик ва америкалик олимларнинг Орол тарихи билан боғлиқ янги геологик изланишларини ўз ичига олган. Улар томонидан бир нечта қудуқ бурғуланган. Тадқиқотлар 2009 йилда собиқ Борса-Келмас оролидан жануб томондаги ҳудудда олиб борилган. Бунда масс-спектрометр тезлатгичи услуби ёрдамида 23 та радиоуглерод саналари аниқланди. Шунингдек, литология – ажралиб чиқувчи таркиб ва микрофауна – карбонат кальцийдан ташкил топган чиғаноқлар – майда ва микроскопик сув организмлари, остракод ва фораминиферлар ҳам тадқиқ этилган.

Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, денгиз бундан 17,6 минг йил аввал пайдо бўлган. Лекин Оролнинг пайдо бўлиши бундан анча аввал, тахминан 18-23 минг йил олдин содир бўлган.

Бундан 15,3-14 минг йил аввал дарё сувларининг камайиб кетиши ҳисобига денгиз сувининг тузланувчанлик даражаси юқорилаган. Тузланувчанликнинг энг юқори босқичи 14,5-14 минг йиллар олдин рўй берган. Бу – Cyprideis torosa – ҳар қандай шўр сувга бардош бера оладиган остракод чиғаноқлари сонининг ҳаддан зиён кўпайишида намоён бўлган. Қарийб 14-13 минг йиллар олдин сувнинг шўрланиш даражаси анча камайган.

Тадқиқотлар 2008 йилда Россия Фанлар академиясининг В.С.Соболев номидаги Геология ва минералогия институти ва Аризона университети мутахассислари ташаббуси билан ўтказилган. Тадқиқотнинг оралиқ натижалари 2014 йилда «Gondwana Research» нашрида, энг охирги маълумотлар эса «Quaternary Science Reviews» журналида эълон қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech