18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Хавфсизлик
12 Июл  2019 772

Кафолат хати учун 50 000 АҚШ доллари

8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 40 ёшли Ж.Н. республикамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига мурожаат қилиб, ундан ҳокимнинг кафолат хати учун пора талаб қилаётганлигини билдирган.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ж.Н.дан Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли А.Х. ва Қизилтепа туманида яшовчи 55 ёшли Р.Я.лар унга “2019 йил Обод қишлоқ” Давлат дастурига асосан Конимех тумани Кўкча массивида қурилиши режалаштирилган 4 та қурилиш объектлари учун Конимех туман хокими номидан кафолат хати олиб бериш эвазига ундан 50 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида А.Х. ва Р.Я.лар Навоий шаҳрида жойлашган “Тожмаҳал” кафесида Ж.Н.дан 50 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.         

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech