21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Мамлакатимизда
14 Мая  2019 270

20 кун ўтмасдан носозлиги билинди

Самарқанд вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. Ибрагимова мурожаат қилди.

У ўз мурожаатида Самарқанд шаҳридаги “Атлас”  маиший техникалар дўконидан  12 млн 800 минг сўмга замонавий “СМАРТ”  телевизор харид қилганлигини ва 20 кун ўтар-ўтмас телевизорнинг носозлиги маълум бўлганини баён қилган.

Сервис хизмати ускуна заводдан яроқсиз ҳолда чиққан, деб хулоса бергач, ҳаридор дўконга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Дўкон маъмурияти айнан шундай русумли телевизор ўрнига бошқа русумдагисини таклиф қилди, орадаги фарқни эса тўлаб беришни рад этди. 

Вазият атрофлича ўрганилиб,  истеъмолчи талаби қондирилди.  Яъни  истеъмолчига 10 млн. 377 минг сўмлик телевизор  берилди ва 1 млн. 907 минг сўм  фарқ тўлиқ қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech