26 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Мамлакатимизда
15 Янв  2020 539

Энди Тошкентда ҳар йили заргарлик буюмлари кўргазмаси ташкиллаштирилади

2020 йил 10 январда Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jevellery Fair-2020” биринчи халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрсида” қарор қабул қилди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/ 15 январь. Кўргазма-савдо 2020 йил 8-10 майда Тошкент шаҳрида “Ёшлар ижод саройи” базасида бўлиб ўтади. Кейинчалик ҳар йили май ойи биринчи ҳафтасининг жума кунидан якшанба кунигача ўтказилади.

Шунингдек хорижий давлатларнинг заргарлик тармоғида ўтказиладиган халқаро тадбирларнинг ҳар йилги жадвалига “Uzbek Jevellery Fair-2020” халқаро кўргазма-савдосини киритиш бўйича ишлар олиб борилади.

Кўргазма иштирокчиларига ўз маҳсулотларини ташриф буюрувчиларга сотишга рухсат берилади.

Иштирокчилар учун ташкилий масалаларни ҳал қилиш вазифаси ТИВ, ИИВ, ФВВ, ДБҚ, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ларга юклатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech