27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
5 Янв  2019 1057

Юқори Чирчиқ туманида Аёллар ижтимоий мослашув Маркази иш бошлади

Кеча Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган Аёллар ижтимоий мослашув Марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича мазкур Марказ (шелтер) фаолияти зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга кўмак кўрсатишга йўналтирилган.

Марказда руҳшунос, юрист, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади. Керак бўлганда аёлларга касб-ҳунар ўргатилиб, уларнинг ижтимоий мослашишлари учун имконият яратилади.

Шу куннинг ўзида Зангиота туманида уй-жойга муҳтож, яшаш шароити оғир бўлган аёлларга янги уйларнинг калитлари топширилди.

Шунингдек, 4 январь куни 16 та шаҳар ва туманлардаги 100 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жойлар ажратилиб, уйларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech