26 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Хавфсизлик
16 Янв  2020 668

Жиззахдаги газ қуйиш шаҳобчасида портлаш юз берди

2020 йил 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда, Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган «Gaz manbai» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида портлаш юз берди, деб хабар беради  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтида чақнаш оқибатида юзага келган.

Натижада мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда воқеа жойида тезкор-тегов гуруҳи томонидан портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech