13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Транспорт
2 Дек  2019 382

“Жарқудуқ – Дехқонобод” темир йўл оралиғида поездлар ҳаракати тикланди

Бугун, 2 декабрь куни “Жарқудуқ – Дехқонобод” темир йўл оралиғида юк поездида юз берган носозлик туфайли поезд тўхтаб қолган, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Бу ҳолат “Тошкент – Термез” ҳамда “Тошкент – Сараосиё” поезларидининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатган.

Йўловчиларни ўз манзилларига етказиш борасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари томонидан ўз вақтида чора кўрилган ва йўловчиларнинг барчаси автобусларда белгиланган жойга етказилган.

Ҳозирги вақда поездлар қатнови тикланди, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech