14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Хавфсизлик
16 Окт  2019 404

Жанубий Кореяга ишга бораман деб салкам 5 минг АҚШ долларидан айрилди

Бектемир тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган Азамат М. 2018 йилнинг сентябрь ойида уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган Абдуазиз М. алдаб кетганини билдириб шикоят қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум бўлишича, фирибгар ўз “хизматлари” учун Азаматдан 4800 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech