23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26 °C

Мамлакатимизда
15 Июл  2019 988

Янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди

Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4375-сон, 28.06.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилади.

Қарорга мувофиқ, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида қуйидаги принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди:

- Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Мудофаа вазирлиги таркибида);

- Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Давлат хавфсизлик хизмати таркибида);

- Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Ички ишлар вазирлиги таркибида);

- Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Миллий гвардия таркибида);

- Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида).

- Қарор билан шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

- Принципиал янги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларини ташкил этиш ва уларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;

- “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низом;

- Ҳарбий-академик лицейнинг намунавий ташкилий-штат тузилмаси;

- Ҳарбий-академик лицейларга бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг рўйхати.

Янги шакллантирилаётган “Темурбеклар мактаблари”га қабул ва ўқитиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech