22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Транспорт
21 Окт  2019 485

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистон Республикасининг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.  

19 октябрь куни МН-28-сонли “Қўқон-Шайдон” йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда  Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Мазкур автобус қатнови йўналиш масофаси 84,5 км. бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан “РАХШ-R.M” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан “Мансур Мирзоҳид” МЧЖга қарашли ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Йўлкира нархи 23 000 сўм этиб белгиланди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech