20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Ижтимоий ҳаёт
10 Янв  2019 1313

Жамоат жойларда тиланчилик қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, эндиликда жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб тиланчилик билан шуғулланиш аввалига маъмурий кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Бундан ташқари, энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бунда қонунчиликка таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар  энергетик ичимликлар ҳисобланиши ҳақида қўшимча ҳам киритилди.

“Реклама тўғрисида”ги Қонун ҳам энергетик ичимликлар рекламасига қўйиладиган талаблар билан тўлдирилди.

Хусусан, бу каби маҳсулот рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек, бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак, энергетик ичимликлар рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 га қадар телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди.

Энергетик ичимликларни чеклаш билан боғлиқ нормалар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech