19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Мамлакатимизда
7 Мар  2019 1154

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Божхона институтига ташриф буюрди

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби пойтахтимиздаги Божхона институти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

 

Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар билан бўлиб ўтган учрашувда меҳмонга институт фаолиятидаги сўнги янгиланишлар ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  Айниқса  институт курсантлари томонидан божхона соҳасига доир тадқиқот ишларининг инглиз тилида баён этилганлиги Бош котибда ижобий таассурот қолдирди.

Институтда 2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

Божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган “Божхона менежменти” олий курслари жорий этилганлиги бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда.

Учрашув давомида Бош котиб журналистлар ва курсантларнинг саволларига жавоблар берди.

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микуриянинг мамлакатимизга ташрифи бугун ўз ниҳоясига етади. Меҳмон пойтахтимизнинг диққатга сазовор гўшалари – Темурийлар тарихи музейи, Амалий санъат музейи, Алишер Найоий номидаги опера ва балет катта театри билан яқиндан танишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech