22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Мамлакатимизда
20 Авг  2019 437

Тошкент шаҳрида ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (688-сон, 19.08.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.

Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади:

- вазиятларни бошқариш ягона маркази;

- Маълумотларни қайта ишлаш маркази;

- фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);

- давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини “Хавфсиз шаҳар” тизимига мажбурий интеграциялаш;

- йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech