14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Мамлакатимизда
16 Окт  2019 436

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари фаолияти такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори билан 2008 йил 7 августдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Унга кўра, эндиликда айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини белгилашга доир қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

  1. 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши муносабати билан ҳамда халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига иқтидорли ўқувчилар қабули 5-синфдан (авваллари 2-синфдан), ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатларига ҳам иқтидорли ўқувчилар қабули 7-синфдан (авваллари 5-синфдан) бошланади.
  2. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул бир босқичли - синов (авваллари педагогик-психологик диагностика ва синов) асосида қабул қилиш тартиби белгиланди.
  3. Шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул учун ўтказиладиган танловлар шаклига аниқлик (тест асосида) киритилди, (авваллари оғзаки ва ёзма шаклда бўлган).
  4. Қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига қабул Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши (аввал 2-синфга мактаб қошида тузилган Комиссия томонидан ўтказилган) белгиланди.
  5. Иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имтиёзлар белгилаш мақсадида Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилиниши (авваллари бундай тартиб бўлмаган) белгиланди.
  6. Ихтисослаштрилган давлат умумтаълим муассасаларига қабул квотасини шакллантириш тартиби белгиланиб, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг қабул квотасини белгилайди. (авваллари қабул квотасини белгилаш тартиби назарда тутилмаган)
  7. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муссасаларида таълим сифатини ошириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ўқувчининг рейтинг ва академик ўзлаштиришида тизимли пасайиш юз берганда, ушбу ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида тақдимномани тегишли вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларига киритиш ваколати берилди. (авваллари бундай тартиб мавжуд бўлмаган)
  8. 11 йиллик умумий мажбурий таълим тизимига ўтилиши муносабати билан ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг маълумоти даражаси ошишига, самарали тайёрланишига, олий таълим муассасаларига (авваллари 9 йиллик таълимда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига йўналтирилган) киришига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш ихтисослаштирилган таълим муассасасининг асосий функцияларидан бири этиб белгиланди.  
  9. Эндиликда ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларида ҳам бошқарув тизимининг шаффофлигини таъминлаш, корпоратив бошқарув, жамоатчилик назоратини кўчайтириш мақсадида Кузатув кенгашлари (авваллари Васийлик кенгаши) фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.
  10. Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (авваллари бу ваколат Давлат тест марказига берилган) томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech