20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Спорт
11 Мар  2019 1369

Исроил Мадримов йил сўнгига қадар енгилмас жаҳон чемпионига қарши рингга чиқмоқчи

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта -69,85 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов йил сўнгига қадар мазкур вазн тоифасининг WBO йўналиши бўйича чемпиони, мексикалик Хайме Мунгияга қарши рингга чиқмоқчи.

 

“Йил сўнгига қадар жаҳон чемпионлиги камари учун жанг қилишни режа қилганмиз. Бу бешинчи ёки олтинчи жангимизда бўлиши кўзда тутилган. Промоутерларимга мазкур вазн тоифасида енгилмас бўлиб турган, Хайме Мунгия билан жанг қилиш ниятида эканимни айтдим. Бу жангни иложи борича йил сўнгига қадар ташкиллаштириш ниятидамиз.

Агар бу йил сўнгига қадар амалга ошмаса, кейинги йил бошида бўлса ҳам ўтказилади. Асосийси мана шу йил сўнгига қадар у билан жанг қилиш бўйича келишиб олиш ёки жангни шу йилдаёқ ўтиши”, дея гапириб ўтган Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 9 март (Тошкент вақти билан 10 март) куни АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшомида венесуэлалик Френк Рохасни иккинчи раундда чуқур нокаутга учратиб ғалаба қозонган ва ўзининг WBA InterContinental камарини ҳимоя қилганди. Айни вақтда Мадримов WBA рейтингида 9-ўринда бормоқда. WBO рейтингида у ҳозирча қайд қилинмаган.

Маълумот учун, енгилмас Хайме Мунгия 22 ёш бўлишига қарамасдан, 32 жангининг барчасида ғалаба қозонган. 2018 йилнинг 12 май куни Садам Алини мағлуб этиб мазкур чемпионлик камарини қўлга киритган. Шундан сўнг яна уч марта ушбу камарини ҳимоя қилишга улгурган. 13 апрел куни у Мексикада ирландиялик Деннис Ҳуганга қарши жангда WBO чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech