16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Мамлакатимизда
25 Апр  2019 1226

Иқтисод учун инновациялар ва технологиялар

Пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида очилган иккинчи халқаро «EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN-2019» саноат кўргазмаси ва «Russia Smart Innovation» бизнес-форуми ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатимиз бизнеси учун алоҳида бир ҳодиса бўлди.

Россия ҳудудларидан ташриф буюрган тўрт юздан зиёд фирма ва компаниялар иштирок этаётган кенг кўламли экспозиция икки давлат вазирликлари ва идоралари кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Зарубеж-Экспо» ОАЖ, Россия экспорт маркази ва Халқаро тинчлик фондлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган.

Пухта ўйланган ислоҳотлар сабаб мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланмоқда, республикада инвестициялар учун яратилган қулай муҳит тадбиркорларга истиқболли соҳаларга маблағларини йўналтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, заводлар, замонавий меҳмонхоналар ва савдо марказлари қуриш имконини бермоқда. Бундай учрашувлар – мамлакатимиз бизнесменлари билан самарали ишлашга тайёр потенциал ҳамкорларни жалб қилиш учун ажойиб майдон бўлиб хизмат қилади.

Россиялик тадбиркорлар кўргазмага таниқли «ВАЗ» ва «УАЗ»заводлари автомобилидан тортиб, шоколадгача, шишали пластик қувурлар тизими, тиббий ускуналар, компьютер ўйинлари платформалари ва бошқа кўпгина нарсаларгача олиб келишган.

- Энергия тежовчи кирхона ва кимёвий тозалаш ускуналарини ишлаб чиқарамиз, - дейди «Вяземский машиностроительний завод» ОАЖ маркетинг бўлими бошлиғи Алексей Афанасьев. – Бизнинг кир ювиш машиналаримиз, мини-кирхоналаримиз ва бошқа техникалаларимиз меҳмонхоналар, кичикроқ меҳмон уйлари, ювиш, дазмоллаш ва чойшаблару гиламларга ишлов бериш билан шуғулланадиган корхоналарга тўғри келади. Ўзбекистонда туризм ривожланмоқда, янги-янги меҳмонхоналар қурилмоқда ва бундай хизмат кўрсатиш ускуналарига бўлган талаб ҳам ошмоқда. Хуллас, бундай ускуналар ўз бизнесини энди йўлга қўяётган бизнесменлар учун ўз ишини йўлга қўйиш сари ташланадиган қадамдир.

Москва, Иркутск, Новосибирск, Смоленск областлари, Краснодар ўлкаси, Бошқирдистон Республикаси, Шимолий Осетия, Алания, Хабаровск ўлкаларининг бирлашган экспозицияси ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Масалан, Смоленск областининг «РОЯЛ КЕЙК» МЧЖ улкан ва турли-туман қандолатчилик маҳсулотларини тақдим этган бўлса, Пенза областининг «Мир стекла» МЧЖ баланд иморатлар пештоқларини қоплашда, иссиқхоналар қуришда фойдаланиладиган тобланган шиша келтирган.

Кўргазманинг иш дастури ҳам ғоят кенг. Форум доирасида давра суҳбатлари, мос вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида аграр секторда (кластерлар яратишда), йўл қурилиши, фармацевтика саноати ва тиббиёт соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган конференциялар бўлиб ўтди. Ўзбекистон корхоналари учун россиялик мутахассислар иштирокида малакали кадрлар тайёрлаш ҳам муҳим йўналишлардан бири ҳисобланмоқда. Бир сўз билан айтганда, барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда, зеро, бир-биримизга таклиф қиладиган нарсаларимиз кўп.

Сергей Мутин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech